Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм салоҳияти Берлинда тақдим этилди
Июнь 26, 2025. 07:15 • 2 дақ
• 87
БЕРЛИН, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонаси ташаббуси билан "BGS Falcke" ташкилоти билан ҳамкорликда Берлин федерал ўлкасининг Фридрихсхайн-Кройцберг тумани маданият уйида Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Берлин шаҳри жамоатчилик вакиллари ва фаол ватандошлар иштирок этди. Тадбир давомида мамлакатимиздан келган Ҳафиза Қўчқорова бошчилигидаги ижодий гуруҳ ўзининг дастурини тақдим этди.
Ўзбекистон дипломатлари иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот бердилар. Ушбу тадбир биродарлашган Берлин ва Тошкент шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши таъкидланди.
"Янги Ўзбекистонни биласизми?", "Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ва ўзига хосликлари" мавзуларида ўтказилган тақдимотлар орқали иштирокчилар мамлакатимиз тарихи, бой маданияти ва санъати, дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишдилар. Шунингдек, мамлакатимиз туризм салоҳияти ҳақидаги фильм намойиш этилди.
Таржимон ва ёзувчи Ҳафиза Қўчқорова ўзининг ижодидан намуналар ўқиб берди.
Бундан ташқари, ўзбек ошхонасининг асосий таоми – палов тайёрланди ва бу юртимиз гастрономик туризмини таништириш имкониятини берди.
"Маданият уйимизда илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон кечаси барчага жуда манзур бўлди. Бу каби тадбирлар халқларимизни янада бирлаштиради, мулоқот кўприги ўрнатади. Биз албатта, келажакда туманлар орасида ҳам биродарлашган ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни истаймиз", – деди Фридрихсхайн-Кройцберг тумани маданият уйи раҳбари Штефан Блок.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди