Logo

Будапештда Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиботига бағишланган "Road show" тадбири ташкил этилди

Июнь 20, 2025. 10:09 • 40 сония

73
Будапештда Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиботига бағишланган "Road show" тадбири ташкил этилди

БУДАПЕШТ, 20 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган "Road-show" тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистондан келган туризм соҳаси вакиллари ва Венгрия сайёҳлик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Венгрия томони учун Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус тақдимот ўтказилди. Унда юртимизнинг тарихий шаҳарлари, экологик туризм, миллий анъаналар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Икки мамлакат сайёҳлик соҳаси вакиллари  ўртасида бўлиб ўтган B2B шаклидаги учрашув ўзаро шерикликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди. Иштирокчилар мамлакатларимиз ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги йўналишлар ва сайёҳлик хизматлари алмашинуви бўйича фикр алмашилдилар.

Венгрия томонига кўра, бўлиб ўтган тадбир Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва юртимизга сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади.

"Road-show" тадбири якунида йиғилганлар учун ўзбекона дастурхон ёзилиб, палов ва бошқа миллий таомларимиз улашилди. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш