Logo

Ингушетия Республикасининг етакчи телеканалининг "Мен хорижликман" дастурининг навбатдаги сони Самарқандга бағишланади

Июль 05, 2025. 10:44 • 51 сония

71
Ингушетия Республикасининг етакчи телеканалининг "Мен хорижликман" дастурининг навбатдаги сони Самарқандга бағишланади

МАГАС, 5 июль. /"Дунё" АА/. Ингушетия Республикасининг "Магас" миллий телеканалининг оммабоп "Мен хорижликман" ("Я – иностранец") теледастурининг навбатдаги сонини Ўзбекистонда суратга олинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси кўмагида Ингушетия Республикасининг "Магас" миллий телеканали ижодий гуруҳининг юртимизга ижодий сафари ташкил этилди.

Ижодий гуруҳ сафар давомида "Мен хорижликман" дастурининг навбати сонини қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар Самарқандда суратга олди. Мазкур кўрсатув шу йил 8 июль куни "Магас" телеканалида эфирга узатиши режалаштирилган.

Дастурда лойиҳа бошловчиси Ўзбекистон, хусусан Самарқанднинг ноёб маданияти, ҳайратланарли меъморчилиги ва кўп асрлик тарихи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашади. Томошабинлар эътиборига, шунингдек, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, сайёҳларга бўлган илиқ муносабати ва ҳар қандай таъби нозик туристларни ўзига ром эта оладиган Ўзбекистон ошхонасининг асосий таомлари ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилади.

"Мен хорижликман" теледастури Ингушетияда жуда машҳур бўлиб, Ўзбекистон ҳақида тайёрланган махсус сон ҳам шов-шувларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Шарқнинг афсонавий муҳитига билан танишиш ва янги саргузаштлардан илҳом олиш имкониятини ўтказиб юборманг. Мазкур дастурни 8 июль, сешанба куни "Магас" телеканалининг "magas.tv" онлайн платформаси орқали томоша қилиш мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш