Logo

Ингушетия Республикасининг етакчи телеканалидаги "Мен хорижликман" дастурининг навбатдаги сони Бухорога бағишланади

Июль 27, 2025. 10:08 • 51 сония

94
Ингушетия Республикасининг етакчи телеканалидаги "Мен хорижликман" дастурининг навбатдаги сони Бухорога бағишланади

МАГАС, 27 июль. "Дунё" АА/. Ингушетия Республикасининг "Магас" миллий телеканалининг оммабоп "Мен хорижликман" кўрсатувининг навбатдаги сонида Бухоро шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилинади, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

29 июль куни эфирга узатиладиган кўрсатув мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси кўмагида телеканал ижодий жамоасининг Ўзбекистонга уюштирилган сафари чоғида суратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Магас" телеканали Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг туристик ва маданий салоҳиятига бағишланган кўрсатувларни томошабинлар эътиборига тақдим қилган эди.

 Дастурда Бухоро ҳам Самарқанд сингари ўзининг Калон минораси, қадимий мадрасалари каби муҳташам обидалари билан машҳур эканлиги қайд этилган. Шунингдек, Бухорони сайёҳлар учун ўзига хос масканга айлантирган маданият, анъаналар ва ўзига хос муҳит батафсил ёритилган.

Дастур бошловчиси ушбу афсонавий кентнинг бетакрор маданияти, ажойиб меъморчилиги ва кўп асрлик тарихи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашади.

Кўрсатув ижодкорларига кўра, ушбу дастур туфайли миллионлаб россиялик телетомошабинлар Ўзбекистоннинг янги туристик йўналишларини кашф қилиш имкониятига эга бўлдилар.

"Мен хорижликман" теледастури Ингушетияда жуда машҳур бўлиб, Бухоро ҳақида тайёрланган махсус сон ҳам шов-шувларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш