Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Мисрда тақдим қилинди
Июнь 22, 2025. 05:24 • 25 сония
• 61
ҚОҲИРА, 22 июнь. /"Дунё" АА/. Миср давлат кутубхонасида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Мисрнинг йирик туристик компаниялари ва етакчи ОАВ вакиллари қатнашди.
Йиғилганлар Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти, юртимизнинг бой маданий-мероси, тарихий шаҳарларимиз, замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантиришга оид дастурлар, хорижий сайёҳларга таклиф этилаётган турпакетлар тўғрисидаги аниқ маълумотлар билан танишдилар.
Мисрдан Ўзбекистонга туризм мақсадида келиш истагида бўлган сайёҳлар учун кириш визаларини расмийлаштириш тартиб-қоидалари алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида мамлакатимиз туристик салоҳиятига доир видеоролик намойиш этилди.
Анжуманнинг маданий қисмида Ўзбекистон давлат филармонияси раққосалари томонидан тақдим этилган ўзбек миллий рақслари барчага манзур бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди