Ўзбекистон туризм салоҳияти Россияда кенг тарғиб қилинади
Май 23, 2025. 16:36 • 2 дақ
• 94
МОСКВА, 24 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Россиянинг "Russian Express" сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бу ҳамкорлик мамлакатимизни жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида ҳар томонлама тарғиб қилиш бўйича стратегик кампаниянинг бир қисмидир.
Ҳамкорлик доирасида Россиянинг олтита йирик шаҳри – Санкт-Петербург, Қозон, Новосибирск, Екатеринбург ва Москвада бир қатор семинарлар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар икки давлат туроператорлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш, янги сайёҳлик маҳсулотларини тақдим этиш ва бизнес алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим майдонга айланади.
Ҳар бир учрашувда 500 дан 1500 гача туризм соҳаси мутахассислари, хусусан, агентлар, туроператорлар, ихтисослашган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ихтисослаштирилган онлайн платформалар, ижтимоий тармоқлар ва ахборот нашрларини қамраб олувчи кенг кўламли медиа кампанияси режалаштирилган. Вебинарлар, реклама материалларини чоп этиш, баннерларни жойлаштириш режалаштирилган. Буларнинг барчаси россиялик сайёҳлар орасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва мамлакатимизга туристлар оқимини оширишга қаратилган.
1996 йилда ташкил этилган "Russian Express" – бу бутун дунё бўйлаб пакетли ва динамик турлар, ҳар қандай мураккабликдаги индивидуал йўналишлар, шунингдек, юқори даражали хизматларни таклиф қилувчи йирик туристик холдинг компаниясидир.
"Russian Express" ишончли ва барқарор компания сифатида обрўга эга ва Россиянинг энг яхши 10 туроператорларидан бири ҳисобланади.
У ҳар йили ўн минглаб сайёҳларга хизмат кўрсатади. Компания 25 йилдан ортиқ вақт давомида туризм бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди