Сингапурда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Апрель 29, 2024. 19:02 • 50 сония
• 233
СИНГАПУР, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Сингапурда "Ўзбекистон: цивилизациялар чорраҳаси" деб номланган кенг кўламли роуд-шоу тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг янги сайёҳлик дастурлари намойиш этилган тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Миллий PR маркази ва юртимиздаги етакчи сайёҳлик компаниялар томонидан уюштирилди. Унда Сингапур сайёҳлик соҳасининг 60 дан зиёд вакиллари, жумладан, туризмни тарғиб қилиш ва ислом туризмига ихтисослашган ташкилотлар, етакчи туроператорлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сингапур томонининг алоҳида эътибори Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, зиёрат, қишки, гастрономик ва ишбилармонлик туризми имкониятларига қаратилди.
Ўзбекистон санъат усталари ижросидаги мумтоз ўзбек куй ва қўшиқлари ҳамда рақслар иштирокчиларга бетакрор ўзбек миллий маданиятини ҳис қилиш имкониятини тақдим этди.
Роуд-шоу тақдимоти давомида, шунингдек, икки давлат сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида сингапурлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга янги турларни ташкил этиш бўйича аниқ келишувларга эришилди. Шунингдек, йил охиригача Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан-тўғри чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди