Logo

Ўзбекистон Европа пойтахтида "Энг яхши маданий туризм манзили" дея эътироф этилди

Октябрь 17, 2025. 06:52 • 40 сония

126
Ўзбекистон Европа пойтахтида "Энг яхши маданий туризм манзили" дея эътироф этилди

БРЮССЕЛЬ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. "Глобал туризм форуми" ташкилотининг 20-21 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувидан олдин "Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида жаҳон муқофотлари–2025: Саёҳат ва меҳмондўстликда глобал мукаммалликни эътироф этиш" мавзусида тантатанли тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Шу куни жаҳоннинг туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги етакчи компаниялари 2025 йилги "Жаҳон туризм мукофотлари" тантанали маросимида қатнашиш учун Брюссель шаҳридаги Бельгия санъат Музейида йиғилди. 

Унда бутун дунё бўйлаб саёҳлик соҳасини шакллантираётган муваффақиятли манзиллар, ташкилотлар, соҳага янги инновация ғояларини олиб кираётганлар тақдирланди. Шунингдек, тадбир давомида барқарорлик, технология, инвестиция ва маданий инновациялар соҳасидаги муҳим ютуқлар намойиш қилинди.

Қувонарлиси, "Манзил сифатида мукаммаллик ва Энг яхши саёҳат манзиллари" йўналишида Ўзбекистон "Энг яхши маданий туризм манзили" деб эътироф этилди ва тақдирланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш