Logo

Буюк Британия пойтахтида ўтган фестивалда ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтказилди

Сентябрь 13, 2025. 07:39 • 42 сония

143
Буюк Британия пойтахтида ўтган фестивалда ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтказилди

ЛОНДОН, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Лондон шаҳрида ўтаётган "World Halal Food Festival" доирасида ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мастер-класс мамлакатимиз элчихонаси, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон ва "Ошпаз" — ўзбек миллий таомлари бренди билан ҳамкорликда уюштирилди.

Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига ўзбек ошхонасининг асосий таомлари – палов, сомса, манти ҳамда турли хил ширинликлар тақдим этилди.

Тадбир давомида меҳмонлар нафақат таомлардан татиб кўриш, балки уларни тайёрланиш жараёнида иштирок этдилар. Мастер-класс ўзбек халқига хос меҳмондўстлик ва юксак кулинар анъаналарни ёрқин тарзда намойиш этиш имконини берди.

Фестиваль меҳмонлари ўзбек ошхонасига катта қизиқиш билдириб, ўзбек миллий таомларига юқори баҳо бердилар. Тадбир Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва гастрономик туризмини тарғиб этишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш