Ўзбекистон ЮНЕСКО рўйхатида энг кўп тарихий шаҳарлар ва зиёратгоҳларга эга бўлган Осиё мамлакати деб тан олинди
Январ 30, 2026. 17:39 • 56 сония
• 78КУАЛА-ЛУМПУР, 30 январь. /“Дунё” АА/. Малайзия пойтахтида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган роуд-шоу бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Малайзия сайёҳлик компаниялари уюшмаси раҳбарияти, туроператорлар ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Унда сўзга чиққан Туризм қўмитаси вакили Бекзод Муродуллаев йиғилганларга мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида эришилган сўнгги ютуқлар, янги маршрутлар ва туристик объектлар ҳақида маълумот берди.
Шу билан бирга, турли соҳалардаги эришилган ютуқ ва натижалар, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Asia Records” халқаро рейтинг ташкилоти томонидан эътироф этилиши иштирокчиларнинг алоҳида эътиборини тортди.
Бош қароргоҳи Куала-Лумпурда жойлашган ушбу ташкилот илк марта юртимизни ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Осиёдаги энг кўп тарихий шаҳарлар ва исломий зиёратгоҳлар мамлакати сифатида қайд этди. Маҳсус диплом Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакилларига топширилди.
Тадбир доирасида юритимиз сайёҳлик компаниялари томонидан ишлаб чиқилган сайёҳлик йўналишлари ва “Umra +” дастури бўйича зиёрат сафарлари учун комплекс пакетлар тақдим этилди. Шунингдек, “Uzbekistan Airways” компанияси вакиллари Малайзиядан келган йўловчилар учун янги имкониятлар ва имтиёзлар, жумладан, тўғридан-тўғри авиақатновлар ва қулай транзит алмашинуви ҳақида маълумот бердилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




