Logo

Ўзбекистонга 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида 3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди

Июнь 30, 2025. 17:34 • 40 сония

61
Ўзбекистонга 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида 3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди

ТОШКEНТ, 30 июнь. / "Дунё" АА/. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 3,1 миллион хорижий сайёҳ келган, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 987,9 минг кишига ёки 46,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида энг кўп хорижий сайёҳлар қўйидаги мамлакатлардан келган:

-Қирғизистон – 942,2 минг киши;

-Тожикистон – 793,9 минг киши;

-Қозоғистон – 617,2 минг киши;

-Россия – 240,1 минг киши;

-Афғонистон – 156,6 минг киши;

-Туркманистон – 109,6 минг киши;

-Туркия – 49,4 минг киши;

-Хитой – 38,1 минг киши;

-Ҳиндистон – 22,6 минг киши;

-Италия – 11,1 минг киши;

-бошқа давлатлар – 136,8 минг киши.

Статистика қўмитаси сайтидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш