"The National Interest": Марказий Осиёнинг Шимолий Европа учун аҳамияти ортмоқда
Август 05, 2025. 17:08 • 51 сония
• 94
СТОКГОЛЬМ, 5 август. /"Дунё" АА/. АҚШнинг нуфузли "The National Interest" электрон нашрида "Шимолий Европа давлатлари қандай қилиб Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилиши мумкин?"сарлавҳали мақола чоп қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Швециянинг таниқли политологлари Сванте Корнелл ва Йоханн Энгвалл қаламига мансуб ушбу мақолада Марказий Осиёдаги янги ривожланиш ва интеграция тенденциялари минтақанинг халқаро нуфузининг ўсишига ижобий туртки бераётгани таъкидланган.
"Яшил" энергетика, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, юқори технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик ҳар икки минтақа давлатлари учун манфаатлидир. Хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари Шимолий Европанинг ушбу соҳадаги илғор ечимларидан унумли фойдаланиши мумкин", – деб қайд этилган нашрда.
Шунингдек, Марказий Осиё учун Европанинг энг тараққий этган топган 5 нафар давлатни (Дания, Исландия, Норвегия, Финляндия, Швеция) ўз ичига олган Шимолий Кенгаш ташкилотининг интеграция соҳасида тўплаган тажрибасини яқиндан ўрганиш муҳим.
"Айниқса, Шимолий Кенгашнинг "қўшилган қиймат" тамойилига асосланган ҳамкорлик модели интеграциянинг янги босқичига кириб келаётган Марказий Осиё мамлакатлари учун фойдали бўлиши мумкин" – дея урғулаган швед олимлари.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон энергетика трансформацияси: бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш
Туркия қандай қилиб юқори технологияли иқтисодиётга эга давлатга айланди?
Бугун Ҳиндистонда дунёда энг кўп сайловчи иштирок этадиган парламент сайлови бошланди