Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди
Декабрь 30, 2025. 15:37 • 32 сония
• 66
ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев жаноблари билан мазмунли телефон суҳбатини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Икки томонлама муносабатларимизнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдик, ўзаро манфаатли минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиб, яқин ҳамкорлик ва мулоқотнинг муҳимлигини таъкидладик.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишларимизни тасдиқладик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси