Logo

Ўзбекистон дипломаталари Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотираси ёдга олди

Май 09, 2026. 10:30 • 2 дақ

56

ЛЁЙДСЕН, 9 май. /“Дунё” АА/. Нидерландиянинг Лёйдсен шаҳрида Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси ташаббуси билан муносабати билан тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Растхоф” қабристони ҳудудида жойлашган Совет шон-шараф майдонида ўтказилган тадбирда элчихона вакиллари, шаҳар мэри Герольф Баумистер, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, талабалар, ўқувчилар ҳамда Нидерландияда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.

Тадбир давомида Иккинчи жаҳон урушида Нидерландия ҳудудида ҳалок бўлиб, мазкур хотира майдонида дафн этилган 865 нафар совет аскари, шу жумладан 101 нафар ўзбекистонлик жангчининг қабрига гул қўйилди.

Иштирокчилар Лёйдсенда дафн этилган ўзбек аскарлари қабрини зиёрат қилиш ва гул қўйиш хайрли ҳамда муҳим анъанага айланиб бораётганини таъкидлади. Бундай тадбирлар орқали Иккинчи жаҳон урушида оғир талафот кўрган ўзбек жангчиларининг хотирасига ҳурмат бажо келтирилади, уларнинг жасорати эса келажак авлодларга етказилади.

Тадбирда қатнашган ватандошлар тинчлик ва озодлик йўлида жон фидо қилган 101 нафар юртдошимиз хотирасини асраб-авайлаш ёш авлоднинг муҳим маънавий бурчи эканини алоҳида қайд этди.

Маросим давомида ҳарбийлар дафн этилган қабристонларни обод қилиш, Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эътироф этилди. Шунингдек, ҳалок бўлган аскарларнинг, жумладан ўзбекистонликларнинг шахсини аниқлаш йўлидаги ишлар учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирилди.

Учрашув якунида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш