Ўзбекистон дипломатлари Беларусдаги ватандош талабалар билан учрашув ўтказди
Май 08, 2026. 15:55 • 1 дақ
• 84МОГИЛЕВ, 8 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ва Бутунжаҳон ёшлар ассоциацияси вакиллари Беларусь давлат озиқ-овқат ва кимёвий технологиялар университетида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида Беларусда қўшма таълим дастурлари бўйича таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашув ўтказилди.
Дипломатик миссия вакиллари иштирокчиларни хорижий фуқароларнинг мамлакатда бўлишига оид асосий ҳуқуқий меъёрлар ва қоидалар билан батафсил таништириб, гиёҳванд моддаларни сақлаш, тарқатиш ва истеъмол қилишга йўл қўйиб бўлмаслигини алоҳида таъкидладилар. Талабаларга қонунчиликка риоя этишнинг аҳамияти, шахсий масъулият ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлар эслатиб ўтилди.
Ўз навбатида, ёшлар уюшмаси вакили ўзбекистонлик талабаларнинг жамоатчилик ва ёшлар ташаббусларида фаол иштирок этиш имкониятлари ҳақида гапириб, юзага келадиган масалалар бўйича маслаҳат ва ташкилий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди.
Тадбир якунида иштирокчилар мазмунли мулоқот ва талабаларга кўрсатилган эътибор учун элчихонамиз вакилларига миннатдорлик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

