Logo

Ўзбекистон делегацияси Карачида ватандошлар билан учрашув ўтказди

Май 07, 2026. 13:55 • 2 дақ

91
Ўзбекистон делегацияси Карачида ватандошлар билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Карачида ватандошлар билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Карачида ватандошлар билан учрашув ўтказди

КАРАЧИ, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ва Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Карачи шаҳрига амалий ташрифи доирасида Покистонда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган дастурлар ва янги имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти томонидан хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, оғир аҳволга тушиб қолган ватандошларга моддий ёрдам кўламини кенгайтириш, мигрантлар учун бепул ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик кўмак кўрсатувчи марказларни ташкил этиш бўйича илгари сурилаётган ташаббуслар алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, давлат миграция сиёсатини диверсификация қилиш, меҳнат муҳожирларини юқори маошли иш ўринлари мавжуд бўлган ривожланган давлатларга йўналтириш, уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, нафақат мигрантларнинг ўзини, балки уларнинг оила аъзоларини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот жараёнида ватандошларимизнинг яшаш ва меҳнат шароитлари, фарзандларининг таълим-тарбияси, шунингдек, ҳуқуқий муаммолари муҳокама қилинди. Улар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар диққат билан тингланиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатиш, зарур кўмакни ўз вақтида етказиш механизмларини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг Ватан билан маънавий ва маданий боғлиқлигини кучайтириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни асраб-авайлаш каби муҳим масалалар ҳам кенг муҳокама этилди.

Суҳбат самимий ва дўстона руҳда кечди. Иштирокчилар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳамда яратилаётган кенг имкониятларни юксак баҳоладилар. Ватандошлар юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга доимо тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида ватандошлар учун дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш