Logo

Олмаотадаги Бош консулхона дипломатлари қийин аҳволда қолган юртдошларга амалий ёрдам кўрсатди

Май 08, 2026. 10:25 • 2 дақ

446

ОЛМАОТА, 8 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий, моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири..

Жумладан, вақтинчалик яшаш жойига муҳтож бўлган 11 нафар фуқаро хостелларга жойлаштирилди. Молиявий қийинчиликка дуч келган 13 нафар юртдошимизга Ватанга қайтиш учун давлат ҳисобидан авиачипталар олиб берилди.

Шунингдек, айрим виждонсиз иш берувчилар томонидан олиб қўйилган 34 нафар меҳнат муҳожирининг паспортлари қайтарилиб, ўз эгаларига топширилди.

Меҳнат фаолияти давомида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бир нафар Ўзбекистон фуқароси марказий тиббиёт муассасасига жойлаштирилди ва унинг даволаниш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилди.

Бош консулхона вакиллари томонидан вақтинчалик сақлаш муассасаларида сақланаётган 221 нафар Ўзбекистон фуқароси билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда Ўзбекистонга қайтариш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фуқароларни вақтинчалик турар жой билан таъминлаш мақсадида консуллик ҳудудидаги хостеллардан бири билан ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон дипломатлари томонидан Чимкент шаҳри, Қизилўрда, Жамбил ва Туркистон вилоятларида яшаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди.

Қабул давомида ҳамюртларимизга турли консуллик хизматлари кўрсатилди. Хусусан, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, фуқароликка оид масалалар ҳамда Ватанга қайтиш гувоҳномасини олиш бўйича амалий кўмак берилди.

Бош консулхона вакиллари Олмаота ва Чимкент шаҳарларидаги ўнта қурилиш объектига ташриф буюриб, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олди.

Учрашувлар давомида чет элда меҳнат қилаётган ҳамюртлар учун яратилаётган имкониятлар, давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳамда Миграция агентлиги томонидан амалга оширилаётган янги ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ватандошлар ўртасида Қозоғистон миграция қонунчилигига қатъий риоя қилиш, деструктив диний ва террористик оқимлар таъсирига тушмаслик бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш