Logo

Ўзбек саҳнасида қадимий япон санъати намойиш қилинди

Март 02, 2026. 15:47 • 43 сония

249
Ўзбек саҳнасида қадимий япон санъати намойиш қилинди
Ўзбек саҳнасида қадимий япон санъати намойиш қилинди
Ўзбек саҳнасида қадимий япон санъати намойиш қилинди
Ўзбек саҳнасида қадимий япон санъати намойиш қилинди
Ўзбек саҳнасида қадимий япон санъати намойиш қилинди

ТОШКЕНТ, 2 март. /“Дунё” АА/. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Япония анъанавий санъати – Кагура маросим концерти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Япониянинг Китахирошима шаҳри ҳокимияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кагура – япон халқининг қадимий, турли диний маросимларда ўтказиладиган санъат тури бўлиб, у рамзий образлар, афсонавий қаҳрамонлар ва миллий тимсолларни рақс ва мусиқа орқали намойиш этади.

Концертда иштирокчилар ранг-баранг ниқоблар, урф-одатларга хос либослар ва жонли мусиқа оҳангларидан баҳраманд бўлди. Спектаклда тарихий ва афсонавий ҳикоялар турли образ ва воқеа-ҳодисалар орқали очиб берилди. Ҳикоялар орқали япон халқининг қадимий урф-одатлар ва табиатга нисбатан муносабати намойиш қилинди.

Тадбирда Китоҳирошима шаҳар ҳокими Хироши Мино фикр билдириб, ушбу концертнинг Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш