Logo

“Forbes”: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази —исломнинг бағрикенглик ғояларини илгари сурувчи платформа

Март 17, 2026. 16:46 • 2 дақ

176
“Forbes”: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази —исломнинг бағрикенглик ғояларини илгари сурувчи платформа

ВАШИНГТОН, 17 март. /“Дунё” АА/. Дунёдаги энг нуфузли ва машҳур иқтисодий нашрлардан бири – Американинг “Forbes” журналида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Журналда таъкидланишича, геосиёсий беқарорлик ва иқтисодий муаммолар юз бераётган паллада Ўзбекистон ўзининг маданий ва стратегик таъсирини кучайтириш орқали муҳим қадам ташлади. Янги барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази мамлакатнинг бой тарихий мероси ва бутун Евроосиё бўйлаб исломий интеллектуал ва маданий анъаналарни шакллантиришдаги ролини намойиш этадиган муҳим лойиҳага айланмоқда.

“Forbes”нинг ёзишича, шиддатли технологик ўзгаришлар ва глобал кескинликлар даврида ушбу марказ мусулмон дунёсида конструктив мулоқот майдони бўлиб, Марказий Осиёнинг бағрикенг ислом моделини илгари суриш учун кенг имконият яратмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, марказ нафақат маданий, балки стратегик вазифани ҳам бажараяпти.

Шунингдек ўқинг

“Мамлакатнинг ислом цивилизацияси меросини тарғиб қилиш Ўзбекистоннинг Евроосиё марказини Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё билан боғлайдиган маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги ролини мустаҳкамлайди, кўп минтақавий алоқаларга ҳисса қўшади”, дея фикр юритилган мақолада.

Марказ маданий вазифадан ташқари, радикаллашувга қарши курашиш, инклюзив исломни тарғиб қилиш, минтақавий барқарорлик ва халқаро тинчлик асосидаги меъёрларни тарғиб қилиш учун фаол платформага айланади. Марказ тарихий мерос мамлакатнинг стратегик таъсирини кучайтирувчи воситага айланиши мумкинлигини намойиш этмоқда.

Марказнинг очилиши, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда АҚШ ва Евроосиёдаги бошқа мамлакатларнинг ишончли ҳамкори сифатидаги роли ортиб бораётганини таъкидлайди. Мамлакат ўзининг географик марказлашуви, демографик салоҳияти ва ислоҳотлар кун тартибидан иқтисодий очиқлик, минтақавий хавфсизлик ва маданий етакчиликни илгари суриш учун фойдаланмоқда.

“Forbes”да эълон қилган мақола якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази орқали тарихий мерос замонавий таъсирга айланаётгани таъкидланган. Марказ стратегик дипломатия, халқаро хавфсизлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, мураккаб глобал даврда ҳамкорликнинг янги уфқларини очишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш