Logo

Франкфурт-Майн шаҳрида Германия ва Чехиядаги ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди

Октябрь 13, 2025. 16:47 • 38 сония

76
Франкфурт-Майн шаҳрида Германия ва Чехиядаги ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Франкфурт-Майн шаҳрида Германия ва Чехияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси ва "Ҳумо" немис-ўзбек маданий жамияти кўмагида ташкил этилган спорт мусобақаси турли ёшдаги ва турли миллат вакилларидан иборат юртдошларимизни бирлаштирди.

 Турни ўзбек ёшларини спортга кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Германиядаги ўзбек ёшлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада Германиянинг турли федерал штатларидан, шунингдек, Чехиядаги ҳамюртларимиздан иборат ўн олтита жамоа иштирок этди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида "Halle" ва "Nihol" жамоалари ўзаро беллашди.

 Якунда "Halle" жамоаси ғалаба қозониб, турнир кубогини қўлга киритди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш