Хитойдан муносабат: Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигининг муваффақияти бошқа мамлакатлар учун барқарор тараққиёт ва "яшил" келажак сари интилишда намуна бўлиб хизмат қилади
Январ 16, 2025. 14:57 • 2 дақ
• 107
ПЕКИН, 16 январь. /"Дунё" АА/. Хитой Ижтимоий фанлар академияси "Макон ва йўл" илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Суй Полин "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи якунлари ҳамда Абу-Даби ва Дубайдаги тадбирлардаги иштироки юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўзбекистон Президентининг БААга ташрифи икки мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлайдиган бир қатор муҳим соҳаларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар аллақачон ўз самарасини бермоқда: БАА компаниялари нафақат Ўзбекистон энергетика соҳасига сармоя киритмоқда, балки ўз тажрибалари ва технологиялари билан ўртоқлашмоқда. Ушбу ҳамкорлик маҳаллий энергетикани барқарор ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари улушини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва БАА атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва "яшил" энергияни қўллашга катта аҳамият бермоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида Ўзбекистон БААнинг сувни чучуклаштириш ва қишлоқ хўжалигини қурғоқчилик шароитларига мослаштириш соҳасидаги илғор тажрибасидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу соҳадаги қўшма лойиҳалар қурғоқчилик ва сув танқислиги муаммосига дуч келинаётган бир пайтда жуда муҳимдир.
Барқарор урбанизация ва "ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳам Ўзбекистон БАА тажрибасидан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон ва БААнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлиги самарали халқаро ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир. Мазкур шериклик нафақат икки мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ва экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу ҳамкорликнинг муваффақияти бошқа мамлакатлар учун барқарор тараққиёт ва "яшил" келажак сари интилишда намуна бўлиб хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
"The National Interest": Марказий Осиёнинг Шимолий Европа учун аҳамияти ортмоқда
Ўзбекистон энергетика трансформацияси: бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш
Туркия қандай қилиб юқори технологияли иқтисодиётга эга давлатга айланди?
Бугун Ҳиндистонда дунёда энг кўп сайловчи иштирок этадиган парламент сайлови бошланди