Logo

Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди

Декабрь 18, 2025. 19:05 • 4 дақ

198
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди
	Iteca Exhibitions: Ўзбекистонда кўргазма саноати соҳаси ташкил этилганига 30 йил бўлди

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Iteca Exhibitions компанияси 1995 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва мустақил Ўзбекистонда янги форматдаги кўргазма саноатини – хорижий компаниялар иштирокига ва юқори халқаро стандартларга риоя қилишга йўналтирилган соҳани ривожлантириш учун самарали асос яратди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўттиз йиллик фаолияти давомида компания Ўзбекистон кўргазма саноатига етакчи глобал иштирокчилар амал қиладиган стандартларни жорий этди. Бу факт Iteca Exhibitions компаниясининг соҳада барқарор ва собит етакчилигини таъминлайди.

Компания кўргазмалари тарихи унинг дастлабки лойиҳалари – 1995 йилда “Соғлиқни сақлаш – TIHE” ва 1997 йилда “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU” билан бошланган бўлиб, улар вақт ўтиши билан бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим воқеаларга айланди. Бугунги кунда компания портфолиосида 20 та кўргазма мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз соҳасида етакчи ўринни эгаллайди ва тегишли соҳаларни ривожлантириш учун мезонларни белгилайди.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро кўргазма харитасидаги обрўсини оширади, мамлакатнинг ишончли бизнес шерик сифатидаги имижини мустаҳкамлайди ва унинг жадал иқтисодий ривожланишини намойиш этади. Кўргазмалар ва анжуманларнинг кучли мавқеи Ўзбекистон чегараларидан ташқарига ҳам чиқди, бу иштирокчиларнинг миқдорий ва сифат жиҳатидан таркиби, хорижий ва маҳаллий аудиториянинг доимий эътиборидан далолат беради. “UzBuild”, “UzFood”, “CAITME”, “TIHE”, “OGU” ва “TextileExpo Uzbekistan” кўргазмалари миллий бренд мақомини олди ва мамлакат чегараларидан ташқарида ҳам танилган.

Кўргазма саноати ҳар доим мамлакатдаги прогрессив ўзгаришларнинг кўрсаткичи бўлиб келган, ва профессионаллик даражаси ва бизнеснинг ривожланишга тайёрлигини акс эттиради. Бугунги кунда бозор фаол равишда ўзгариб бормоқда: янги операторлар ва майдончалар пайдо бўлмоқда, замонавий тадбирлар форматлари жорий этилмоқда, бутун саноат учун юқори стандартлар ва янги мезонлар ўрнатилмоқда. 

Iteca Exhibitions мамлакат иқтисодий ривожланишига доимий равишда устувор аҳамият беради, бу компаниянинг шиорида акс этилган: “Iteca Exhibitions – Ўзбекистон иқтисодиётига хизмат қилишдан фахрланади!”. Тажриба шуни кўрсатадики, яхши ташкил этилган компания кўргазмалари ва анжуманлари хавфсизлик ва электроникадан тортиб қурилиш, энергетика, енгил ва оғир саноатгача бўлган кўплаб соҳаларда ижобий тенденцияларни рағбатлантиради. Ҳар бир тадбир тажриба алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш ва инновацияларни илгари суриш учун платформага айланади.

Иштирокчиларнинг сўровларига кўра, кўплаб компаниялар учун Iteca Exhibitions кўргазмаларида иштирок этиш мамлакат бозорига киришнинг зарурий элементига айланган: бу ерда улар мижозлар, дистрибьюторлар, профессионал уюшмалар ва давлат идоралари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатадилар, реал бизнес алоқаларини кенгайтирадилар, шартномалар тузадилар ва келажакдаги лойиҳаларни муҳокама қиладилар. 

2025 йилда Iteca Exhibitions ўзининг 30 йиллик юбилей мавсумини нишонлади ва 20 та халқаро кўргазма, тўртта нуфузли форум ва 36 та тематик семинарларни тақдим этди. Тадбирларда 55 мамлакатдан 4311 та компания ва бренд, 251 та спикер ва модератор ҳамда 3 957 нафар делегат иштирок этди. Ташрифларнинг умумий сони 75 мамлакатдан 101 минг 160 нафар кишини ташкил этди, бу компаниянинг кўргазма тадбирларининг халқаро даражаси ва аҳамиятини тасдиқлайди.

2025 йилги кўргазма мавсуми давомида мутахассислар турли соҳалардаги инновациялар билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Кўргазмаларда нафақат жаҳон етакчилари ва таниқли брендлар, балки кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам иштирок этди. Ва бу маҳаллий корхоналарнинг ютуқларини намойиш этиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам берди.

Мамлакатнинг иккита майдонида кўргазмаларнинг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди, соҳа тадбирларига янги туртки берди ва нафақат миқёсни, балки бизнес фаоллигининг ўсишини ҳам англатди. Ушбу доирада минглаб музокаралар, алоқалар, шерикликлар, келишувлар, шартномалар ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ишлари олиб борилди, етказиб берувчилар ва харидорлар билан учрашувлар ташкил этилди, натижада умумий битимлар айланмаси 1 миллиард доллардан ошди. Кўргазма иштирокчиларига нетворкинг ва бизнес алоқалари учун махсус жойлар тақдим этилди, бу уларнинг иштироки самарадорлигига ва бизнес ишончини мустаҳкамлашга ҳисса қўшди.

2007 йилдан бери Iteca Exhibitions Ўзбекистондаги биринчи бўлиб Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмасининг (UFI) тўлақонли аъзоси ҳисобланади. UzBuild, OGU/Power Uzbekistan ва TIHE/Beauty Uzbekistan халқаро кўргазмалари яна бир бор UFI томонидан тасдиқланган тадбир сифатида ўз мақомини тасдиқлади, бу уларнинг самарадорлиги ва мезбон мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини акс эттирди.

Юбилей мавсуми натижалари келажакдаги тадбирлар учун юқори талабларни қўйди:  2026 йилда миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий тармоқларни ривожлантиришга қаратилган 22 та кўргазма ва 5 та анжуман, янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. 

Ташкил этилганидан бери Iteca Exhibitions бизнес, давлат идоралари ва профессионал ҳамжамият учун ишончли ва етакчи ҳамкор бўлиб қолмоқда. Юқори ташкиллаштириш стандартлари, иштирокчилар ишончи ва тадбирларнинг самарадорлиги компанияни соҳа етакчисига айлантиради. Компания кўргазмалари нафақат ютуқларни намойиш этади, балки мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади, барқарор ўсиш учун платформа яратади ва Янги Ўзбекистонда талаб юқори бўлган кадрларни тайёрлайди.

30 йиллик юбилей мавсумини сарҳисоб қилар экан, Iteca Exhibitions вазирликлар, идоралар, саноат уюшмалари, ҳамкорлар, кўргазма иштирокчилари, ташриф буюрувчилар ва оммавий ахборот воситаларига уларнинг фаол иштироки ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдиради, бу эса компанияга Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилишга ҳисса қўшадиган самарали бизнес инфратузилмасини яратишда давом этиш имконини беради.

Iteca Exhibitions – 30 йил Сизнинг бизнесингиз бутун дунё билан алоқада! 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш