Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
Апрель 02, 2026. 19:41 • 55 сония
• 52
ЎШ, 2 апрель. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 1 апрель куни “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент–Ўш–Тошкент йўналиши бўйича илк авиарейс амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўш халқаро аэропортида Ўзбекистон ҳаво кемаси анъанавий сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Илк рейснинг ўзида Тошкентдан 98 нафар йўловчи учиб келган бўлса, Ўшдан 141 нафар йўловчи Ўзбекистон пойтахтига йўл олди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, йўловчилар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан ташқари Туркия, Хитой ва Корея Республикасидан келган сайёҳлар ҳам борлиги ушбу йўналишнинг халқаро туристик жозибадорлигини кўрсатди.
Парвозлар “Airbus A320” замонавий самолётларида ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Яқин келажакда рейслар сонини 4 тагача ошириш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси