Logo

Москвадаги кўргазмада таниқли ўзбек компаниялари ҳам қатнашди

Февраль 13, 2026. 16:08 • 54 сония

150
Москвадаги кўргазмада таниқли ўзбек компаниялари ҳам қатнашди
Москвадаги кўргазмада таниқли ўзбек компаниялари ҳам қатнашди

МОСКВА, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Россия пойтахтида ўтказилган “PRODEKSPO–2026” халқаро кўргазмасида мамлакатимиз озиқ-овқат саноатининг 19 та компанияси иштирокидаги стендлар намойиш этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Иштирокчилар орасида “Lindo Confectionery”, “Фирдавс Ширинликлари”, “Erk Makon”, “Aqua Diamond”, “Accord Vision”, “Musa Servis”, “Chortoq Mineral Water”, “Brightly Mega Water”, “Rozmetov Z.M.” ва бошқа компаниялар бор.

Ишбилармонлик дастури доирасида қатор ўзбекистонлик экспортчилар учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси кўмагида Россиянинг етакчи ритейлерлари – “X5”, “Магнит”, “Дикси”, “Лента”, “Ашан”, “Гранд Трейд” ва бошқа гуруҳлар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш бўйича биргаликда ишлаш бўйича аниқ келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, “ПРОДЭКСПО” – Россиядаги йирик халқаро кўргазма бўлиб, озиқ-овқат ва ичимликлар соҳасидаги нуфузли йиллик тадбирлардан бири ҳисобланади. Бу галги кўргазмада 35 дан ортиқ мамлакатдан 2 мингга яқин компания ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Ушбу тадбир 25 йилдан ортиқ вақт давомида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб келмоқда. Ҳар йили кўргазмада Россия ва халқаро тармоқлар, маркетплейслар ва умумий овқатланиш корхоналари харидорлари билан музокаралар олиб борилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш