Logo

Капитал ҳаракати: Марказий Осиёда тўғридан тўғри хорижий инвестиция

Март 17, 2026. 12:19 • 4 дақ

126
Капитал ҳаракати: Марказий Осиёда тўғридан тўғри хорижий инвестиция

Марказий Осиё Евросиёдаги тез ўсаётган инвестицион майдонлардан бирига айланмоқда. Сўнгги йилларда минтақадаги ўзаро савдо ҳажми 10,7 миллиард долларга етди, жами инвестициялар 17 фоизга ошди. Барқарор ўсиш, логистика ривожи ва яққол инвестициявий сиёсат ҳукм сураётган жараёнда глобал капитал минтақа манфаатлари ичра тобора фаол тақсимланмоқда.

Минтақанинг халқаро ўрни ҳам мустаҳкамланмоқда, албатта. «Марказий Осиё +» форматидаги ҳамкорлик тизимли равишда ўсиб, таъсир доираси кучли халқаро майдонларда мамлакатлараро келишилган позиция бўй кўрсатмоқда. Ушбу форматга Озарбайжоннинг қўшилиши билан минтақанинг халқаро ҳамжамиятдаги овози юксалиши кутилмоқда. 


Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг икки томонлама муносабатлари янги даражага кўтарилмоқда. Тарихий яқинлик, маданий қардошлик ва географик узвийлик аниқ иқтисодий лойиҳалар ва инфратузилмавий ташаббусларга айланиши жадаллашди.  

Бугунги ҳамкорлик фаол сиёсий диалог, товар алмашинуви ўсиши ва инвестициявий оқимнинг кенгайиши билан характерланмоқда. Бунда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар, саноат ҳамкорлиги ва ўзаро инфратузилмавий лойиҳалар асосий куч бўлиб хизмат қилади. 

Стратегик ҳамкорлик истиқболида ҳар иккала мамлакат савдони кенгайтириш, иқтисодий кооперацияларни чуқурлаштириш ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда бир ёқадан бош чиқаради. Зеро, 2025 йилда томонлар ўзаро товар алмашинуви ҳажмини 2030 йилгача 1 миллиард долларга ошириш мақсадида саноат кооперацияси ва савдо ривожига оид дастурни имзоладилар


Макроиқтисодий динамика ва инвестициявий режалар

Макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлилидан аён бўлдики, икки томонлама ҳамкорликда барқарор ва ижобий ўсиш кўзга ташланмоқда. Ўтган 8 йил ичида Ўзбекистон 120 миллиард долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилди, демак, иқтисодни либераллаштириш ва сармоявий муҳитнинг яхшиланиши асносида капитал оқимининг тезлашганини сезиш мумкин. 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари товар алмашинувини сезиларли ошириш мақсадида савдонинг мақбул келувчи ҳуқуқий ва техник тартибини шакллантириш устида ишламоқдалар. 2026 йилда қўшимча 50 миллиард долларга тенг хорижий сармояларни жалб этишни режалаштираётган Ўзбекистон инвестициявий сиёсатда янги устуворликларни эълон қилди. 


АУИК стратегияси

Озарбайжон-Ўзбекистон инвестициявий компанияси (АУИК) асосан икки давлат ҳудудида барқарор ва узоқ муддатли ўсишга эга лойиҳаларга диққат қаратади. Шунингдек, компания иккала давлатнинг стратегик манфаатларига мос келган тақдирда бошқа мамлакатларнинг ташаббуслари учун ҳам очиқдир. 

Шунингдек ўқинг

Инвестициявий стратегия иккита йўналиш атрофида қурилади: талаб эҳтимоли юқори бўлган барқарор тармоқлар ва юқори технологик салоҳиятга эга янги жабҳалар. Мазкур мувозанат бир вақтнинг ўзида жуфт имконият беради: кутилажак хатарларни камайтириш ва янги бозорларни шакллантиришда иштирок этиш. Устувор йўналишлар сирасига соғлиқни сақлаш, логистика, ишлаб чиқариш тармоғи, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, финтех, IT, таълим ва энергетика киради. 

Компания савдо-саноат палаталари ва бизнес уюшмалари билан бирга ишлаш орқали халқаро ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. Салоҳиятли ҳамкорлар қаторида Германия, Италия, Европанинг бошқа мамлакатлари, Япония ва Яқин Шарқ компаниялари мавжуд.  


Инвестициявий лойиҳалар

АУИК бир қатор инвестициявий ташаббусиларни амалга оширишга киришган. Жумладан, компания технологик соҳада Engineering+ қўшма корхонасига 1,7 миллион доллар сармоя сарфлади. Лойиҳа янги авлод дата марказлари учун асбоб-ускунларни маҳаллий ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Бунда ICE+ иммерсион музлатиш технологиясидан фойдаланилади, сунъий интеллект ва булутли ҳисоблашлар учун микродата марказлар, юқори ишлаб чиқариш хизматларини ўз ичига олади. Маҳсулот ички бозор ҳамда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт учун мўлжалланган. 

Таълим соҳасида АУИК Тошкентдаги American University of Technology улушнини олган. Айни вақтда университет Cintana Education ва Arizona State University билан ҳамкорликда ишламоқда. Тўғридан тўғри инвестициялар ҳажми 2 миллион долларни ташкил этади. Маблағлар инфратузилмани ривожлантириш ва университет моддий-техник базасини кучайтиришга йўналтирилади. 

Ҳозирги вақтда компания турли соҳалардаги 15 та истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқмоқда. 


Истиқболдаги режалар

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги тарихий ришталар савдо ва маданий алмашинув соясида қарор топганини таъкидлаш жоиз. Бугунги кунда эса улар иқтисодий интеграция, транспорт алоқалари ва инвестициявий ҳамкорлик орқали тараққий этмоқда. 

Ишбилармон доираларни кенгайтириш, кўшма корхоналар ташкил қилиш, янги бозор кўникмаларини эгаллаш инвестициявий оқимнинг янада ортишига замин ҳозирламоқда. Бундай мажмуавий ёндашув нафақат эришилган натижаларни мустаҳкамлайди, балки узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик ривожини ҳам таъминлайди. 

Глобал инвестициявий оқимларни тақсимлаш шароитида Ўзбекистон ва Озарбайжон инвестицион муҳит, инфратузилма ва технологияни ривожлантиришга асосланган ҳамкорликнинг минтақавий моделини шакллантирмоқда. 


Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш