Logo

Хитой компанияси Бухорода 75 миллион долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади

Март 16, 2026. 16:11 • 2 дақ

126
Хитой компанияси Бухорода 75 миллион долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади

ШАНХАЙ, 17 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Хитойнинг “Soltenia Technology Introduction” (STI) компанияси президенти ўринбосари Хао Джуи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимизда “яшил” энергия ишлаб чиқариш ва юқори самарали энергия сақлаш тизимларини яратиш бўйича истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

STI компанияси қуёш иссиқлик энергияси ва эритилган тузлардан фойдаланган ҳолда иссиқликни тўплаш технологиялари бўйича дунёдаги етакчи тузилмалардан бири ҳисобланади. Учрашувда Хао Джуи компания раҳбарияти Бухоро вилоятида саноат парки учун интеграциялашган иссиқлик ва фотоэлектрик “яшил” энергия тизимини барпо этишга катта қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Мазкур инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Хитой томони Ўзбекистондаги саноат корхоналари ва объектларини қуёш энергияси билан таъминлашга қаратилган, қиймати 50 миллион долларлик навбатдаги лойиҳани ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу тизимлар энергия самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришда экологик тоза манбалардан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ушбу инвестициявий ташаббуслар Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларнинг энергетик мустақиллигини таъминлашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш