Малайзия бозорига қадоқланган қуруқ мева маҳсулотларимиз экспорт қилинади
Декабрь 23, 2025. 10:33 • 2 дақ
• 329КУАЛА-ЛУМПУР, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида “Angels Future Trade” МЧЖ вакилларининг мамлакатга ташрифи доирасида “Chaq-Mish” бренди остида ишлаб чиқарилаётган қадоқланган қуруқ мевалар, ёнғоқ ва данакли маҳсулотлар тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу тақдимотдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг юқори сифатли қуруқ мевалари, ёнғоқ ва данакли маҳсулотларини Малайзия бозорига олиб кириш ҳамда чакана, улгуржи ва дистрибьютор компаниялари билан ўзаро манфаатли савдо ҳамкорликларини йўлга қўйишдан иборат бўлди.
Тадбирда Малайзиянинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи қатор компания вакиллари – “KK Mart”, “Rosyam Mart”, “Jaya Grocer”, “Ecinsave”, “NSK Grocer”, “NSK Traiding Sdn Bhd”, “Perennia Foods Sdn Bhd”, “Easy Global Ventures Sdn Bhd”, “Rasa Dunia Enterprise” каби йирик чакана ва онлайн савдо тармоқлари, импортёр корхона вакиллари иштирок этди.
Иштирокчиларга мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар, Малайзияга ва ушбу давлат орқали Жануби-Шарқий Осиё бозорига маҳаллий мева-сабзавот ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистондан Малайзияга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт-логистика йўналишлари тақдимоти ташкил этилди. Унда Хитойнинг Шанхай ва Циндао ҳамда Эроннинг Бандар-Аббос портлари орқали Кланг портигача (Малайзиянинг энг йирик денгиз порти) бўлган қулай ва самарали логистика ечимлари ҳақида маълумот берилди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкентдан Куала-Лумпур йўналишидаги мунтазам авиақатновлар орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда фойдаланиш самаралари таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида Малайзия вакиллари “Chaq-Mish” бренди остида қадоқланган қуруқ мевалар, ёнғоқ ва данакли маҳсулотлардан татиб кўришди ва юқори баҳо беришди. Томонлар ушбу маҳсулотларни Малайзия бозорига олиб кириш ва савдосини йўлга қўйиш шартлари бўйича В2В музокараларни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек миллий ва замонавий заргарлик буюмлари намойиш қилинди
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади



