Ўзбекистон мева ва сабзавотлар экспорти 1,9 миллиард доллардан ортди
Декабрь 29, 2025. 12:48 • 50 сония
• 159
ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /“Дунё” AA /. Ўзбекистон хорижга 1,9 миллиард долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон мева ва сабзавотлар экспортида барқарор ўсишни намойиш этиб, халқаро бозорлардаги ўз мавқейини мустаҳкамламоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-ноябрь ойлари давомида мамлакатимиз томонидан 1,9 миллиард доллар қийматидаги 2 миллион тонна маҳсулот экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,8 фоизга кўпдир. Мева-сабзавот экспортининг мамлакат умумий экспорт ҳажмидаги улуши эса 6,3 фоизни ташкил этди.
Уларнинг таркиби қуйидагича:
- мева ва резаворлар – 580,9 минг тонна;
- сабзавотлар – 553 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 232,9 минг тонна;
- ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 25,8 минг тонна;
- мош – 129,6 минг тонна;
- бошқалар – 500 минг тонна.
Экспортнинг бу каби ўсиши логистика тизимининг яхшиланиши, ташқи бозорларнинг кенгайиши ва маҳсулот сифатининг ошиши туфайли амалга ошди.
Ўзбекистон халқаро майдонда янги ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларининг ишончли етказиб берувчиси сифатида ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси