Logo

Ўзбек кабелларини Кувайтга экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди

Январ 29, 2026. 15:36 • 52 сония

73
Ўзбек кабелларини Кувайтга экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди

АЛ-КУВАЙТ, 30 январь. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг “Gulf Cables & Electrical Industries Group Co.” компанияси ижрочи директори Базел Омран Канаан бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Кувайт делегацияси Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Ўзкабель” корхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

“Gulf Cables” компанияси ва “Ўзкабель” корхонаси ўртасида ташкил этилган учрашувда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кабелларни Кувайтга экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Музокараларда Кувайт компанияси томонидан “Ўзкабель” АЖга инвестиция киритиш орқали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, компания юқори кучланишли трансформаторлар ҳамда бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш имкониятлари ҳам ўрганилди.

Кувайт компанияси томонидан “Ўзкабель” корхонасида амалдаги ишлаб чиқариш қувватлари баҳоланиб, кабель маҳсулотлари саноатини маҳаллийлаштириш истиқболлари билан яқиндан танишилди.

Кувайтлик меҳмонлар Оҳангарон мис кластеридаги “United Cables” янги завод, Навоийдаги “HPCS” ва “NCC” заводлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш