Logo

Миср инвесторлари Ўзбекистонда иккита янги шакар заводи барпо этади

Февраль 13, 2026. 16:14 • 47 сония

240
Миср инвесторлари Ўзбекистонда иккита янги шакар заводи барпо этади

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /“Дунё” АА/. Мисрнинг энг йирик компанияларидан бири “Nile Sugar” жорий йилнинг март ойидан Жиззах вилоятида шакар лавлаги етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишни бошлайди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Украинанинг, “Fixygen” нашрига кўра, мазкур лойиҳа йилига 200 минг тоннагача шакар ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 450 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда ва у тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар шаклида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбари лойиҳани алоҳида назоратга олиш ва қисқа муддатларда ижросига киришиш бўйича топшириқ берган.

Лойиҳа учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Фориш туманларидан шакар лавлаги етиштириш учун 50 минг гектар ҳамда шакар заводи қурилиши учун 170 гектар ер майдони ажратилган.

Келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистонга замонавий агросаноат ва қайта ишлаш технологияларини жалб қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда ички бозорни маҳаллий шакар маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш