Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ТДТ ТИВ раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
Март 07, 2026. 22:00 • 58 сония
• 231
ТОШКЕНТ, 7 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўз вақтида ташкил этилган ушбу учрашув учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданга миннатдорлик билдирамиз.
Муҳокамалар минтақавий ва глобал хавфсизликка тобора ортиб бораётган таҳдидлар ҳамда мамлакатларимиз ўртасида бирдамлик ва мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашнинг муҳимлигига қаратилди.
Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон Ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни ва барқарорлик, ўзаро боғлиқлик ва изчил ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган асосий ташаббусларни илгари суришни қўллаб-қувватлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси