Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби билан учрашди

Май 04, 2026. 10:55 • 58 сония

728
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.

“Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистоннинг Кенгаш билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган қатъий саъй-ҳаракатларини тасдиқладик. Турли йўналишларда ривожланиб бораётган ҳамкорлигимизнинг ижобий суръатларини мамнуният билан қайд этдик.

Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик ҳамда иқтисодий, инвестициявий ва ўзаро боғлиқлик соҳаларида амалий ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик.

Ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва амалий ўзаро алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканимизни билдирдик”.

“Дунё”АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш