Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва минтақавий алоқаларни ривожлантиришга cодиқ эканликларини тасдиқладилар
Февраль 21, 2026. 20:00 • 39 сония
• 104
ТОШКЕНТ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Икки томонлама кун тартибининг ривожланиб бораётган йўналишлари юзасидан фикр алмашдик, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор соҳаларда амалий саъй-ҳаракатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдик.
Шунингдек, барқарорлик, изчил тараққиёт ва ўзаро фаровонлик асосида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва минтақавий алоқаларни ривожлантиришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик”.
“Дунё” АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
