Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Берлинда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Германия” бизнес-форумида нутқ сўзлади
Февраль 12, 2026. 02:00 • 38 сония
• 64
ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – ГФР” бизнес-форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Марказий Осиё – Германия” бизнес форумида нутқ сўзлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувимиз глобал трансформация шароитида узлуксиз етказиб бериш занжирларини барпо этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширишга тайёр, якдил ҳамкорларни бирлаштирди.
Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни изчил амалга ошириб келмоқда, очиқ, барқарор ва инвесторлар учун қулай иқтисодиётни шакллантирмоқда.
“Яшил” энергетика, машинасозлик, электротехника ишлаб чиқариш ҳамда қурилиш материаллари соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун кучли салоҳият мавжудлигини кўрмоқдамиз.
ЖориййилиюньойидабўлибўтадиганТошкентхалқароинвестицияфорумидаҳамкорларимизникутибқоламизҳамдастратегикиқтисодийшериклигимизниянадамустаҳкамлашдадавомэтамиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
