Logo

Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилишларини тасдиқладилар

Февраль 12, 2026. 00:50 • 36 сония

64
Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилишларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул жаноблари билан стратегик ҳамкорлигимизни кенгайтириш масалалари юзасидан атрофлича музокаралар олиб бордик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Савдо, энергетика ва минтақавий барқарорлик каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Шунингдек, бўлажак саммитлар ва Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгаши каби ташаббуслар орқали иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладик.

Ҳамкорлигимизни янада илгари суришни ҳамда яқин келажакда ҳамкасбимни Тошкентда қутлашни интиқлик билан кутамиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш