Ўзбекистон футбол терма жамоаси Саудия Арабистонидаги U 23 Осиё Кубогида ўз иштирокини бошлайди
Январ 06, 2026. 14:20 • 59 сония
• 2688
ТОШКEНТ, 6 январь. / “Дунё” АА/. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 6–24 январь кунлари Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё Кубогида иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу турнир анъанага кўра нафақат нуфузли кубок учун кураш, балки Олимпиада ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи сифатида кўрилади. Шу боис ҳар бир ўйин шиддатли ва муросасиз ўтиши кутилмоқда.
Жамоамиз учун ушбу турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Саудия Арабистонига U-21 ёш тоифасидаги терма жамоа йўл олди. Мазкур мусобақа янги олимпия жамоасини шакллантириш ва миллий футболнинг яқин захирасини синовдан ўтказиш учун муҳим майдон бўлади.
Ўзбекистонликлар “Б” гуруҳида баҳс олиб боради. Жамоамиз илк учрашувини 7 январь куни Ливан терма жамоасига қарши ўтказади. Шундан сўнг, 10 январда Эрон билан ўйин бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичидаги сўнги ўйин 13 январь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши бўлади. Айнан ушбу учрашувлар натижасига кўра, плей-офф босқичида медаллар учун курашни давом эттирадиган жамоалар аниқланади.
Саудия Арабистонидаги мусобақа Ўзбекистоннинг ёш футболчилари учун Осиё майдонида ўзини кўрсатиш, халқаро тажриба орттириш ва Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси