Logo

“Asdaa Oman”: Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида тан олинди

Январ 06, 2026. 16:05 • 2 дақ

249
“Asdaa Oman”: Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида тан олинди

МАСКАТ, 7 январь. /“Дунё” АА/. Ўмон Султонлигининг “Asdaa Oman” газетасида “Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторида” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, халқаро рейтинглардаги ижобий натижалар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг олдини олиш соҳаларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар самараси ўлароқ кўрсатилган. 2025 йил якунларига кўра, мамлакат қатор нуфузли халқаро индексларда ўз мавқеини яхшилаб, айримларида тарихий юқори натижаларга эришган.

“Ўзбекистон 2025 йилда Вашингтон шаҳрида жойлашган Жаҳон адолат лойиҳаси томонидан тайёрланган “Қонун устуворлиги индекси”да 81-ўринни эгаллаб, жаҳонда пасайиш кузатилган шароитда ҳам натижаларини оширган. Айбланувчилар ҳуқуқлари, жиноятчиликни камайтириш самарадорлиги, суд тизими холислиги ва жиноятсизлик бўйича рейтинглар яхшиланган”, - дея фикр билдирилган мақолада

Иқтисод ва тинчлик институтининг “Қабул қилинган хавфсизлик индекси”да Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида тан олинди. Шунингдек, мамлакат “Глобал инновациялар индекси”да илк бор энг яхши 80 давлат қаторига кирди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бутунжаҳон бахт индекси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, аёллар, бизнес ва қонун ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида ҳам юқори натижалар қайд этди. Ушбу кўрсаткичлар суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва халқаро ишончни мустаҳкамлашда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини тасдиқлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш