Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ГФР элчиси cавдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
Апрель 01, 2026. 21:10 • 2 дақ
• 29
ТОШКЕНТ, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан ўзаро савдони кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
“Дунё” АА олган суратnyo IA
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси