Logo

Тошкентда Ўзбекистон ва Сингапур ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Апрель 29, 2026. 18:10 • 2 дақ

121
Тошкентда Ўзбекистон ва Сингапур ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Сингапур ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига ташқи ишлар вазир ўринбосарлари Бобур Усманов ва Кевин Чок раҳбарлик қилди.

Учрашув давомида сиёсий-дипломатик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди. Савдо-инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, таълим ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқотни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги мулоқотлар фаоллашгани, ўзаро савдо диверсификация қилинаётгани, озиқ-овқат ва кимё саноати, қишлоқ хўжалигида қўшма инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги алмашинувларни фаоллаштириш, шунингдек, сайёҳлар оқимини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек ўқинг

Кевин Чок Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг ўсиши ва давлатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган ислоҳотлар кўламини Сингапур сиёсий ва ишбилармон доиралари катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув иштирокчилари ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салоҳиятини ишга солиш масалаларини муҳокама қилди ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини, жумладан бўлажак олий ва юқори даражадаги ташрифлар режасини белгилаб олди.

Музокаралар якунида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш