ТИВда Саудия Арабистони ва Қатар элчилари билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди
Апрель 27, 2026. 20:25 • 52 сония
• 277
ТОШКЕНТ, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед ва Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек долзарб минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси