Ҳиндистондан Италиягача: Ўзбекистонга таълим олиш учун келаётган Топ-20 давлат
Январ 06, 2026. 10:10 • 2 дақ
• 348
ТОШКEНТ, 6 январь. / “Дунё” АА/. 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 37,2 минг нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54,3 фоизга кўпдир. Бу эса мамлакатимиз таълим тизимининг халқаро миқёсда тан олинаётганидан далолат беради.
Ўзбекистонга таълим олиш учун энг кўп фуқаролари келган давлатлар орасида Ҳиндистон етакчилик қилмоқда — 16,3 минг киши. Кейинги ўринлардан қуйидаги давлатлар жой олган:
- Туркманистон — 8,9 минг;
- Тожикистон — 2,7 минг;
- Покистон — 1,7 минг;
- Хитой — 1,4 минг;
- Корея Республикаси — 870;
- Қирғизистон — 823;
- Миср — 737;
- Филиппин — 501;
- АҚШ — 464;
- Туркия — 357;
- Афғонистон — 291;
- Иордания — 194;
- Буюк Британия — 179;
- Россия — 164;
- Жанубий Африка Республикаси — 155;
- Эрон — 115;
- Қозоғистон — 113;
- Бангладеш — 97;
- Италия — 94 киши.
Бир йил ичида 50 фоиздан ортиқ ўсиш кузатилгани Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Африка давлатларидан тобора кўпроқ талабалар таълим олиш учун Ўзбекистонни танлаётганини кўрсатади. Улар ўқув дастурларининг рақобатбардошлиги, ҳамёнбоплиги ва олий ўқув юртларининг мустаҳкамланиб бораётган халқаро алоқаларини алоҳида қайд этмоқда.
Хорижлик талабалар сонининг ортиши Ўзбекистоннинг минтақадаги янги таълим хаби (маркази) сифатидаги роли мустаҳкамланаётганини, халқаро ҳамкорлик кенгайиб, миллий таълим муассасаларининг дунё саҳнасидаги жозибадорлиги ошаётганини тасдиқлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси