Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Беларусь элчиси Афғонистон йўналишидаги амалий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Апрель 28, 2026. 17:02 • 58 сония

278
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Беларусь элчиси Афғонистон йўналишидаги амалий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Беларусь элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида афғон йўналишида амалий ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь икки томонлама кун тартибининг айрим масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Афғонистон йўналишидаги конструктив мулоқотни давом эттиришга умид билдирди.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 14 июнь куни Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Максим Риженков биргаликда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ва “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасига ташриф буюрган эди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш