Logo

Покистоннинг етакчи компанияси вакиллари Навоийга келди

Май 09, 2026. 11:03 • 3 дақ

84
Покистоннинг етакчи компанияси вакиллари Навоийга келди

НАВОИЙ, 9 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Покистоннинг йирик агросаноат компанияларидан бири – “Samsons Farms” делегациясининг Навоий вилоятига сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ташриф Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Покистонга амалга оширган хизмат сафари давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида уюштирилди.

Покистон вакиллари икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестициявий ва технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Навоий вилояти ва туманлар мутасаддилари билан самарали учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, сафар доирасида Покистон бизнес вакиллари Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев билан музокаралар ўтказди.

Мулоқот аввалида Покистон томони Навоий вилояти, хусусан Кармана туманида амалга оширилаётган янгиланишлар ва инвестиция лойиҳалари билан таништирилди.

Шундан сўнг, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Чўл ҳудудларидан самарали фойдаланиш, сувни тежовчи инновацион технологияларни татбиқ этиш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар инвестиция лойиҳаларини амалий босқичга олиб чиқиш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги тармоқларига илғор тажриба ва технологияларни жорий этиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олди. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва келгусидаги амалий қадамларни мувофиқлаштириш юзасидан келишувга эришилди.

“Samsons Farms” компаниясининг Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айниқса аграр соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда мамлакатимиз ҳудудлари салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Покистоннинг “Samsons Farms” компанияси қишлоқ хўжалигини саноат даражасида ривожлантиришга ихтисослашган. Компания чўл ҳудудларини ўзлаштириш, уруғчилик, касалликлардан холи юқори сифатли уруғлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда барқарор агросаноат тизимларини жорий этиш соҳаларида фаолият юритади.

Шунингдек ўқинг

Мазкур ташриф Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Покистонга амалга оширган хизмат сафари давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида уюштирилди.

Покистон вакиллари икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестициявий ва технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Навоий вилояти ва туманлар мутасаддилари билан самарали учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, сафар доирасида Покистон бизнес вакиллари Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев билан музокара ўтказди.

Мулоқот аввалида Покистон томони Навоий вилояти, хусусан Кармана туманида амалга оширилаётган янгиланишлар, инвестиция лойиҳалари билан таништирилди.

 Шундан сўнг, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилинди. Чўл ҳудудларидан самарали фойдаланиш, сувни тежовчи инновацион технологияларни татбиқ этиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар инвестиция лойиҳаларини амалий босқичга олиб чиқиш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги тармоқларига илғор тажриба ва технологияларни жорий этиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олди. Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва келгусидаги амалий қадамларни мувофиқлаштириш юзасидан келишувга эришилди.

“Samsons Farms” компаниясининг Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, айниқса аграр соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш ва мамлакатимиз ҳудудлари салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Покистоннинг “Samsons Farms” компанияси қишлоқ хўжалигини саноат даражасида ривожлантиришга ихтисослашган бўлиб, чўл ҳудудларини ўзлаштириш, уруғчилик, касалликлардан холи юқори сифатли уруғлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари ва сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда барқарор агросаноат тизимларини жорий этиш соҳаларида фаолият юритади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш