Logo

Ўзбекистон ва Эстония парламентларининг дўстлик гуруҳлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Март 13, 2026. 09:34 • 2 дақ

158
Ўзбекистон ва Эстония парламентларининг дўстлик гуруҳлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ТАЛЛИН, 13 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Эстония Рийгикогуси парламентлараро дўстлик гуруҳлари онлайн учрашув ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича қўмита раиси Анвар Туйчиев ва Эстония парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳамраислари иштирок этишди. Эстон делегациясини Ўзбекистон билан алоқалар бўйича Рийгикогу депутатлари гуруҳи раиси Айвар Кокк бошлаб келди.

Айвар Кокк Эстония Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим ва истиқболли шерик сифатида кўради ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга аҳамият қаратилганини таъкидлади.

У шунингдек Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар ва мамлакатнинг фаол ташқи сиёсати икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очаётганини қайд этди. Суҳбатда парламент аъзолари ўртасида мунтазам учрашувлар, делегациялар алмашинуви ва парламент қўмиталари ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Эстон делегацияси қонун ижодкорлиги, рақамли давлат бошқаруви, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва киберхавфсизлик тажрибасини баҳам кўришга тайёр эканини билдирди. Иштирокчилар Парламентлараро иттифоқ ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси каби халқаро парламент тузилмаларида ҳамкорликнинг аҳамиятини қайд қилди ва қўшма ташаббусларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, таълим ва илмий алмашинувлар, қўшма маданий тадбирлар каби маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Айвар Кокк савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш салоҳиятига эътибор қаратди, жумладан ахборот технологиялари, инновациялар, рақамли иқтисодиёт, транспорт ва логистика соҳаларида.

Учрашув якунида эстон делегацияси парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди ва Ўзбекистон делегациясини бизнес доиралари ҳамроҳлигида Эстонияга ташриф учун таклиф этишди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш