Ўзбекистон ва Малайзия парламентлари юқори палаталари дўстлик гуруҳининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Январ 28, 2026. 15:59 • 54 сония
• 474КУАЛА-ЛУМПУР, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Малайзия парламенти Сенати ўртасидаги парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сенаторлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янада ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этдилар.
Ўзаро парламент алмашинувлари, Малайзия Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Муҳаммаднинг Ўзбекистонга ташрифи, шунингдек, Олий Мажлис раҳбарияти билан ўтказилган учрашувлар ушбу йўналишдаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очгани таъкидланди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Хусусан, олий даражада эришилган ҳамда Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қаратилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Малайзиянинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, туризм, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар парламентлараро дўстлик гуруҳи доирасида икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш ва конструктив парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


