Logo

“Kyodo News” : Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ресурсларни барқарор етказиб бериш бўйича келишувга эришдилар

Декабрь 23, 2025. 15:47 • 2 дақ

146
“Kyodo News” : Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ресурсларни барқарор етказиб бериш бўйича келишувга эришдилар

ТОКИО, 24 декабрь. /“Дунё” АА/.Япониянинг оммабоп “Kyodo News” ахборот агентлиги сайтида “Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ресурсларни барқарор етказиб бериш бўйича келишувга эришдилар” сарлавҳали мақола эълон қилинди деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Япония ва Марказий Осиёнинг бешта давлати минтақани Европа билан боғлайдиган транспорт маршрутини ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар. Мазкур ташаббус ўта муҳим минераллар ва энергия ресурсларини барқарор етказиб беришни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган минтақа мамлакатлари манфаатларига тўлиқ мос келади”,- деб ёзилган мақола муқаддимасида.

Нашрда қайд этилишича, Токио шаҳри илк бор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокидаги олий даражадаги саммитга мезбонлик қилди. Унда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Япония ва беш мамлакат “Токио декларацияси”ни қабул қилдилар. Ҳужжатда декарбонизация, логистикани соддалаштириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.

“Марказий Осиё геосиёсий аҳамият, иқтисодий хавфсизлик ва ўзаро манфаатли бизнес имкониятлари нуқтаи назаридан улкан салоҳиятга эга. Халқаро вазият кескин ўзгарган бир вақтда минтақанинг Осиё ҳамда Европани боғловчи савдо йўли сифатидаги аҳамияти муттасил ортиб бормоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг транзит бўғини сифатидаги ролини кучайтиради”,- деб ёзилган материалда.

Шу билан бирга таъкидланишича, Япония беш йил ичида Марказий Осиёда умумий қиймати 3 триллион йен (тахминан 19 миллиард АҚШ доллари) бўлган янги бизнес-лойиҳаларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, томонлар сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, бу эса технологик шериклик учун янги имкониятлар очади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш