Logo

Уралдаги ватандош ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

Декабрь 24, 2025. 09:00 • 49 сония

135
Уралдаги ватандош ёшлар қўллаб-қувватланмоқда
Уралдаги ватандош ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

ЕКАТЕРИНБУРГ, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси дипломатлари Уралдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларимиз билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона дипломатлари консуллик округига кирувчи ҳудудларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларимиз билан доимий равишда учрашиб, муаммо ва қийинчликларга дуч келган ватандошларга моддий ва гуманитар ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Уралдаги олий таълим муассасаларининг бирида таҳсил олаётган талаба-ёшларимиз билан ўтказилган учрашувда уларнинг аксарияти моддий танқислик сабабли дарсларни қолдиргани ва бунинг оқибатида таълим даргоҳидан четлатилгани маълум қилинган. Бундай муаммоларнинг олдини олиш ва ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган ёшларимизга гуманитар ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланган.

Ватандош ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Уралда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ватандошлар билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Тадбиркор ватандошлар ёрдамида Урал давлат тиббиёт университетининг ётоқхоналарида истиқомат қилиб келаётган 30 нафардан ортиқ талабаларимизга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш