Logo

Хитой ОАВ: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — глобал чақириқларга маърифий жавоб

Март 20, 2026. 12:18 • 2 дақ

94
Хитой ОАВ: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — глобал чақириқларга маърифий жавоб

ПЕКИН, 20 март. /“Дунё” АА/. Хитойнинг машҳур “Diplomat” ва “Travel&Leisure”, “VICTWO” нашрлари саҳифаларида “Ислом цивилизацияси маркази: жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган мегалойиҳа” сарлавҳали мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолаларда таъкидланишича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази шунчаки инфратузилма объекти эмас, балки Ўзбекистон етакчисининг замонавий глобал чақириқларга нисбатан англанган цивилизациявий жавобидир. Ислом олами тарихида илк бор цивилизациялар ўртасидаги ҳақиқий мулоқот учун бу қадар кенг кўламли доимий платформа яратилди.

Хитой нашрларининг ёзишича, Ўзбекистон ислом дини ва ислом цивилизацияси ҳақидаги нотўғри талқинларга қарши декларациялар билан эмас, балки жаҳон даражасидаги реал интеллектуал макон яратиш орқали курашишдек тарихий ва маънавий миссияни ўз зиммасига олди.

Қайд этилишича, Марказ ўз вақтида илм-фан ривожини белгилаб берган Бағдоддаги “Байт ал-ҳикма”, Хоразмдаги Маъмун академияси ва Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси каби замонавий дунёнинг интеллектуал ўзагига айланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Хитойлик экспертлар Марказ концепцияси анъанавий музейлардан фарқ қилишини алоҳида қайд этганлар. Президент томонидан илгари сурилган “Цивилизация – Шахслар – Кашфиётлар” тамойили асосида яратилган экспозиция ташриф буюрувчини интеллектуал инновациялар муҳитига олиб киради. Бу ерда Исломгача бўлган давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс ҳамда Учинчи Ренессанс пойдевори бўлган Янги Ўзбекистон даврлари хронологик тартибда акс этган.

“Бу XXI асрнинг янги типидаги цивилизация институтидир. Бу ерда тарихий билимлар рақамли технологиялар билан туташади, қўлёзмалар глобал рақамли манбаларга айланади, музей эса илмий лаборатория қиёфасини касб этади”, — дея хулоса қилади Хитой ОАВ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш