Наврўз кунлари ҳатайлик Туркия фуқаролари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Март 19, 2026. 20:08 • 2 дақ
• 150
АНҚАРА, 20 март. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 20–24 март кунлари Ҳатай вилоятидан Туркия фуқаролари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу ташриф Ўзбекистон Президентининг Наврўз байрами муносабати билан илгари сурилган ва 2026 йил 29 январь куни бўлиб ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши доирасида билдирилган ташаббусига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Таъкидланишича, ташаббус Туркия ахборот маконида кенг акс-садо берган. “Haberler”, “Ensondakika”, “İlkhaber Gazetesi”, “Sondakika” каби етакчи оммавий ахборот воситалари, шунингдек, “Ülke TV” ва “Bengü Türk” телеканаллари бўлажак ташрифни фаол ёритмоқда.
Хусусан, Ҳатай вилояти губернатори Мустафо Масатли ва вилоят аҳолисининг ташаккурномаси эълон қилиниб, унда Ўзбекистон томонига таклиф учун миннатдорлик билдирилган.
Маълум қилинишича, делегация таркибидан Туркия оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ўрин олган бўлиб, улар ташрифнинг бориши ва Ўзбекистонда Наврўз байрами доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида Туркия жамоатчилигини мунтазам равишда хабардор қилиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси