Logo

Тожикистон муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг Бухородаги учрашуви қардош давлатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади

Апрель 14, 2026. 10:58 • 3 дақ

128
Тожикистон муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг Бухородаги учрашуви қардош давлатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади

ДУШАНБЕ, 14 апрель. /“Дунё” АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким “Дунё” АА мухбирига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг амалий ташриф билан Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг Бухородаги учрашуви қардош давлатлар ўртасидаги яқинлашув, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шуни ёдда тутиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёдаги иқтисодий бақувват давлатлар бўлиб, улар минтақавий ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 80 фоизини ва минтақа аҳолисининг 70 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, саноатга юқори технологияларни жорий этиш, АКТ технологияларни кенг жорий этиш ва келажакка бўлган қарашлар – космик дастурларда иштирок этишда ҳам етакчилик қилмоқда.

Бу икки давлатда саноат кооперациясида ҳамкорлик қилиш ва минтақани “Шимол–Жануб” ва “Шарқ–Ғарб” йўлаклари чорраҳасидаги транспорт-логистика марказига айлантириш учун ҳам яхши истиқболлар мавжуд. 2025 йил якунига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етган бўлса, Бухородаги музокаралар якунида яқин истиқболда ўзаро савдони 10 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек ўқинг

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бухорода вилоятни ривожлантиришни бошқаришдаги замонавий ёндашувлар – Бухоро вилояти ҳокимлигининг Ситуацион маркази билан танишди. Бу худди космик парвозларни бошқариш марказига ўхшайди, у ерда вилоят ҳаёт фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича маълумотлар реал вақт режимида тўпланади, қайта ишланади ва тизимли таҳлил қилинади.

Давлат раҳбарлари Бухоро шаҳридаги универсал спорт мажмуасида ўтказилаётган сунъий интеллект бўйича “National AI Hackathon” умуммиллий хакатонига ташриф буюрди. Икки мамлакат етакчилари Бухоро шаҳрида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини йўлга қўйган “Nigora” компаниясининг саноат майдончаси билан танишди. Япония, Италия, Белгия ва Германиядан келтирилган юқори технологик линиялар хорижий бозорларда ишончли рақобатлашиш ва йилига 20 миллион погон метр тайёр мато ва 1 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради.

Минтақадаги икки томонлама муносабатларнинг ютуқлари минтақанинг ривожланиши контекстида кўриб чиқилмоқда. 2026 йил Марказий Осиёда таркибий ўзгаришларнинг янги босқичини бошлаб беради. Ўзбекистон ташаббуси билан 2017 йилда бошланган интеграция жараёнлари Марказий Осиёни ҳамкорлик ва ишончнинг ягона минтақавий маконига босқичма-босқич ўзгартириб бормоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш